Хитой мезбонлик қилган 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Hua Shan Cup турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Мусобақада тўрт жамоа иштирок этганди, деб маълумот берди ЎФФ расмий сайти.
Дилшод Нуралиев мураббийлигидаги Ўзбекистон U15 мусобақани Чехиядан қабул қилиб олинган мағлубият билан бошлаганди — 1:3. Кейинроқ мезбон Хитой футболчилари минимал ҳисобда таслим қилинди.
ЎФФ матбуот хизматининг қайд этишича, Японияга қарши 3-тур ўйинида ҳисоб 39-дақиқага келиб Бобур Собиров томонидан очилган. Бироқ учрашув якунига 50 сония қолганида Аоки Юсуке ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган ва Япониянинг чемпионлигини таъминлаган.
1-турЎзбекистон — Чехия 1:3Хитой — Япония 0:4
2-турХитой — Ўзбекистон 0:1Япония — Чехия 3:0
3-турЎзбекистон — Япония 1:1Чехия — Хитой 4:1
Ўзбекистон U15 шу йилнинг 16 сентябрь куни Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.