Италиянинг Милан шаҳри маъмурияти кўчаларда селфи таёқларидан фойдаланишга, шунингдек, шишали идишларда ичимлик истеъмол қилишга ҳамда ҳаракатланувчи фургонларда овқат сотишга тақиқ жорий этди. Чекловлар аксилижтимоий хулқ ва шаҳарнинг ифлосланишига қарши кураш доирасида амал қилмоқда, деб хабар беради «Afisha Daily».
Шунингдек, мушакбозлик уюштириш ман этилди.
Тақиқ 13 августга қадар амал қилади, аммо зарурат туғилганида узайтирилиши мумкин.
Изоҳ (0)