Эронда мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси ҳибсга олинди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Ҳусайн Фаридун молиявий қаллобликда айбланмоқда.
«Кеча у гаров эвазига қўйиб юборилди, лекин шартлар бажарилмагани учун қайтадан ҳибсга отилди», — маълум қилди агентлик манбаси.
Фаридунга қарши бир неча иш кўриб чиқилмоқда. У билан бир қаторда яна бир неча киши ҳибсда ушлаб турилибди.
Ҳусайн Фаридун 2015 йили Эроннинг ядровий дастур бўйича махсус вакили сифатида музокараларда иштирок этган эди.
Изоҳ (0)