Эрон суди АҚШ фуқаролигига эга шахсни Вашингтон фойдасига айғоқчилик қилиш айби билан ўн йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШ фуқаросининг исми, жинси ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти. У икки давлат фуқаролигига эга эканлиги маълум, лекин бу икки фуқароликдан ҳеч бир Эронга оид эмас.
Эрон адлия вазирлиги вакили Ғуломҳусайн Муҳсиний баҳс юритилаётган одам АҚШ фойдасига айғоқчилик маълумотлари тўплагани ҳақида баёнот берди.
Гумондор 20 кун ичида апелляцияга бериши мумкин.
Изоҳ (0)