Одилхон Рустамов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. 2016 йилдан яқин пайтгача у «Ўзбекозиқовқатхолдинг»га раҳбарлик қилиб келаётган эди, деб хабар беради «Газета.uz».
Одилхон Рустамов (1968 йили туғилган) Тошкент давлат техника университетини битирган. 1993 йилдан солиқ органлари тизимида ишлаган. 2001–2005 йилларда Чилонзор ва Учтепа туманлари солиқ инспекцияларига раҳбарлик қилган.
2005–2009 йилларда Тошкент солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Хоразм ва Жиззах вилоятлари солиқ бошқармалари бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2009–2016йилларда Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
Изоҳ (0)