Москва—Санкт-Петербург орасидаги M10 трассасининг 418-километрида учта юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Новгород вилоятининг ФВВ матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, Scania юк машинаси ҳайдовчиси Ford Fusion енгил автомобили урилиган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган. У эса ўз навбатида Ford Fusion ва яна бир Volvo юк машинасига урилган. Занжирнинг сўнгги қисмида Renault Sandero жой олган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита енгил машина фуралар остида қолиб кетган.
Изоҳ (0)