«Газета.ru» Forbes рейтинги бўйича энг кўп маош оладиган АҚШ телевидениеси актрисалари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
София Вергара
Биринчи бор «Америкаликлар оиласи» сериалида Глория Дельгадо-Притчетт рўлини ижро этган актриса 2012 йилдан бери Forbes рейтингида биринчиликни тарк этгани йўқ. 2016 йилда унинг даромади 43 миллион долларни ташкил этган.Кейли Куоко
Асли калифорниялик бўлган Кейли «Улкан портлаш назарияси» шоусида 10 йилдан бери суратга тушади ва бу вақт давомида у АҚШда энг кўп маош оладиган телеактрисалардан бирига айланди. Ҳозирда у биргина эпизод учун 1 миллион доллар олади, ўтган йилдаги даромади эса 24,5 миллион долларни ташкил этган.Минди Калинг
«Офис» сериалининг юлдузи Минди Калинг 2016 йилда 15 миллион доллар ишлаб топган. 2012 йилда 38 ёшли актрисанинг ўзи продюсерлик қилган «Минди Лойиҳаси» сериали унга яхшигина даромад келтирган.Маришка Харгитей
Lаw & Оrder: Special Victims Unit сериалининг 53 ёшли юлдузи Маришка кўплаб мукофотлар, жумладан, «Эмми» ва «Олтин глобус» соҳибаси саналади. Унинг 2016 йилдаги даромади 14,5 миллион долларни ташкил этган.Эллен Помпео
Кейинги поғонани ҳам йилига 14,5 миллион доллар даромад билан Grey'с Анатомй сериали актрисаси Elleн Помпео эгаллади. Эллен 2005 йилда бери жарроҳ Мередит Грей ролини ўйнаб келади. Шу роли орқали у 2009 йилдан бери Forbes журналида барқарор ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.Керри Вашингтон
Scandal сериали юлдузининг ўтган йилдаги даромади 13,5 миллион долларни ташкил этди. Асли бронкслик бўлган, Жорж Вашингтон университети битирувчиси 40 ёшли Керри ўзининг кинодаги жиддий ишлари билан мақтанса арзийди.Стана Катич
Castle сериалидаги изқувар Кейт Беккет роли (2009—2016 йилларда экранга узатилган) 39 ёшли актрисага 12 миллион доллар даромад билан рейтингдан ўрин олиш имконини яратиб берди. Суратга олиш ишлари якунлангач Стана «Амнезия» сериалида яна изқувар ролини ижро этмоқда.
Изоҳ (0)