Кейинги ўқув йилидан бошлаб Саудия Арабистонида қизларга жисмоний тарбия дарсларида қатнашиш имконияти берилади. Бу ҳақда, мамлакат таълим вазирлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий матбуотда айтилишича, бу қарор мамлакатдаги ижтимоий ислоҳотларнинг бир қисми бўлиб, аҳолининг консерватив қисми бу ҳолат ахлоқ-одоб меъёрларига зид келади деб ҳисобламоқда.
Саудия маслаҳат кенгаши 2014 йили қизлар учун жисмоний тарбия дарсларининг жорий этилишини маъқуллаган эди, аммо ўшанда мамлакатдаги руҳоният вакиллари бу қарорни «Ғарб меъёрларини сингдириш» деб баҳолаган ва унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилган эди.
Ғарб матбуотига кўра, Саудияда семириш кўрсаткичлари жуда баланд, шу боис ҳукумат бундай қадам ташлашга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)