Эрон президенти Ҳасан Руҳоний футбол бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан кўришди. Бу ҳақда «Championat.asia» форс нашрларига асосланиб хабар берди.

Фото: Google Images

Учрашув президент қароргоҳида бўлиб ўтди. Ҳасан Руҳоний Жаҳон чемпионатини қитъада биринчи бўлиб қўлга киритган Кейруш ва терма жамоа аъзоларини қутлади.

Шундан сўнг португалиялик мутахассис Эрон президентига терма жамоа футболчиларининг имзоси туширилган футболкани совға қилди.

Мезбон Россия ва Бразилиядан кейин Эрон терма жамоаси ЖЧ—2018 нинг учинчи иштирокчисига айланганди. Бу йўлда форслар Ўзбекистон термаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.