Ироқ Саддам Ҳусайн Италияга 1980 йил буюртма қилган «Ассад» тоифасидаги корветларни энди қабул қилди. Ушбу кемалар Италиянинг Специя ҳарбий-денгиз базасида 30 йилдан кўпроқ турди.
Facebook’даги Tactical Cell гуруҳи фойдаланувчилари Ироқнинг Умм-Каср портига етиб келган кемаларнинг суратларини эълон қилди.
Айтилишича, «Мусо бин Нусайр» ва «Тариқ бин Зиёд» корветлари Испанияда босқинчилик урушларини олиб борган араб саркардалари номига аталган бўлиб, улар 1980 йили тузилган 2,4 миллиард долларлик шартнома доирасида қурилган.
Изоҳ (0)