Европа Иттифоқи суди Бельгияда кучга кирган, мусулмон аёлларга жамоат жойларида ниқоб билан юришни тақиқлайдиган тартибни асосли деб топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Судьяларнинг фикрига кўра, ушбу чеклов Бельгия жамиятининг бутунлигини таъминламоқда.
Европа судига шикоят аризасини икки мусулмон аёл киритган эди. Улардан бири Бельгия фуқаролигига эга, бошқаси Марокашдан келган. Уларнинг фикрича, Бельгия қонунчилиги уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузади ва шу боис дискриминацион ҳисобланади.
Бельгияда жамоат жойларида ниқоб билан юриш 2011 йили тақиқланган эди. Бельгиядан ташқари, бундай тақиқ Франция ва Австрияда амал қилади.
Изоҳ (0)