Швеция иммигрантлар учун энг яхши мамлакат деб тан олинди

Швеция иммигрантлар учун энг яхши мамлакат деб тан олинди. Буни U.S. News & World Report томонидан ўтказилган йиллик тадқиқот натижалари кўрсатмоқда.

Фото: Global Look Press

Иккинчи ва учинчи ўринни Канада ва Швейцария эгаллади.

The Local нашрига кўра, рейтинг 21 минг респондентдан олинган интервью натижаларига кўра тузилган бўлиб, унда иқтисодий вазият, шунингдек, интеграция масалалари инобатга олинган.

«Скандинавия мамлакатлари — Швеция, Норвегия, Финляндия ва Дания — ўнликдаги тўрт ўринни банд қилган, бу кўп жиҳатдан уларнинг иқтисодиёти глобал миқёсда илиқ баҳоланиши ва бу ерда тенглик сиёсати амал қилиши билан боғлиқ», — дейилади мақолада.

Биринчи ўнликка, шунингдек, Австралия, Германия, АҚШ ва Нидерландия кирди.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top