Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этадиган Қувасойнинг «Цементчи» клуби Туркияда хордиқ чиқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жамоа 11 июль тонгида Тошкентга етиб келиб, МОҚ қошидаги тиббиёт марказида кўрикдан ўтган ва «Ўзбекистон» меҳмонхонасидан қўним топган. Эртага — 12 июль куни «Цементчи» Анталияга йўл олади ва камида бир ҳафта шу ерда бўлади.
Режага кўра, Туркияда бир-икки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Бироқ бунда рақиблар номига ойдинлик киритилмаган. Умуман, рақиблар билан сафарга қадар келишиб қўйилганми ёки улар ўша ернинг ўзида топиладими, маълумот берилмаган.
«Цементчи» Ўзбекистон Биринчи лигасининг 1-давраси якунига кўра пешқадам бўлиб турибди. Бу пайтда келиб Олий лига иштирокчиси ҳисобланган «Обод» клуби молиявий қийинчилик сабаб йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.
Изоҳ (0)