Исроил мудофаа армияси ҳарбийлар томонидан ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва озиқ-овқатларни ташишда фойдаланиладиган ламаларни роботлар билан алмаштиради.
Meduza’нинг ёзишича, ҳарбийлар ламалардан уларнинг секин ҳаракати қилиши сабаб воз кечмоқда — жониворлар аскарларнинг тезкор ҳаракат қилишига халал бермоқда.
Масофадан туриб бошқариладиган роботлар эса 500 килограммгача бўлган юкни таший олади, тезлиги соатига 10 километрга етади ва бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг, 8 соат ишлайди.
Ламаларнинг ўрнини эгаллайдиган роботлар сентябрдан армияга татбиқ этилиши кўзда тутилган.
Исроил армияси 2000 йиллар бошидан бери аслаҳа-анжомларни ташишда ламалардан фойдаланиб келаётган эди. Ламалар баланд товушлардан қўрқмайди, янги шароитга тезда мослашади ва тоғли ҳудудларда енгил ҳаракатланади.
Ламаларга қадар эса Исроил армияси туялар, эшаклар ва хачирлардан фойдаланган.