АҚШ президенти Дональд Трамп унинг қизи Иванка G20 музокараларида иштирок этиши стандарт жараён эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ интернетда музокаралар суратлари пайдо бўлган эди. Уларда Иванка Трамп отасининг ўрнида ўтиргани акс этган эди. Бу ҳолат жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фотода Иванка Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Германия канцлери Ангела Меркель билан ўтиргани акс этган.
«Музокаралар хонасини Япония ва бошқа мамлакат раҳбарлари билан қисқа учрашувлар учун тарк этганимда Иванкадан ўрнимга эгаллашини сўрадим. Бу жуда одатий амалиёт. Ангела (Меркель) буни тасдиқлайди», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)