Марказий Хитойда давом этаётган тошқин оқибатида 12,2 миллион киши офат зонасида қолиб кетди, 83 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Хунань провинциясида ҳудудида ёғингарчилик 22 июндан буён давом этмоқда. Айтилишича, сув 53 минг уйни вайрон қилган, 68 минг уй зарар кўрган. Офат зонасидан 1,62 миллион киши эвакуация қилинган.
470 мингдан ортиқ одам айни пайтда моддий ёрдамга муҳтож.
Офатга қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун 52 минг ҳарбий ва фавқулодда хизматлар ходимлари жалб этилди.
Изоҳ (0)