7 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида тўртта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида беш киши тан жароҳати олди, бир киши вафот этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
Шунингдек, ҳисобот даврида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1838 ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 566 тасини қўпол турдаги, 17 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1074 ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 530 тасини светофорнинг та’қиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 544 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этди.
Изоҳ (0)