«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қамоқда ўтирмайди, балки жарима тўлаш эвазига 21 ойлик муддатдан қутулиб қолади. Бу ҳақда «Чемпионат» Испаниянинг Marca нашрига таяниб хабар берди.
Испания суди Месси 252 минг евро жарима тўлаган тақдирида қамоқ жазосидан омон қолишини маълум қилган. Шунингдек, футболчининг отаси алоҳида 180 минг евро тўлашга мажбур.
Ҳар икки шахс 2016 йил судга тортилган бўлиб, 2007, 2008 ва 2009 йилги мавсумларда умумий ҳисобда 4,1 миллион евро солиқдан бўйин товлаганликда айбланганди. Бунда аргентиналик футболчи ўзи имиджи ортидан қилган даромади ҳақида гап боради.
Испания қонунчилигига кўра, 2 йилгача бўлган ҳар қандай жазо синов муддати давомида жарима тўлаш эвазига юмшатилиши ва қамоқдан омонда сақлаш имкониятини бериши мумкин.
Изоҳ (0)