Тошкентнинг «Пахтакор» клуби исроиллик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиши мумкин, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Шота Арвеладзе ўз клубида Гиди Канукни кўришни истаётгани учун, клуб раҳбарияти футболчи билан музокара олиб бораётгани айтилган. Томонлар бу борада келишиса олишса, иккинчи давра олдидан Ўзбекистон Олий лигасида исроиллик футболчи ҳам пайдо бўлади.
Канук марказий ярим ҳимоя ва ҳужум ортида ҳаракат қила оладиган ҳужумчидир. У ўтган мавсумни «Маккаби Петах Тиква» жамоасида ўтказган.
«Пахтакор» аввалроқ «Ростов»дан черногориялик ҳимоячи Марко Симични олиб келган ва 2,5 йиллик шартнома имзолаганди.