Оқ уй АҚШ мудофаа вазирлигига Афғонистонга тегишли келишувларсиз 3,9 мингдан ортиқ бўлмаган ҳарбий контингент жўнатишга рухсат берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди, дея хабарт беради «ТАСС».
Нашр манбаларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп шу йил июнь ойида Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги қўшинлари сонини мустақил белгилаш ваколатини берганидан сўнг вазирга қўшимча йўриқномалар юборилди. Уларда Мэттис республикага қўшимча 3,9 мингдан ошиқ бўлмаган кишини юбориши мумкинлиги билдирилган.
Пентагон раҳбари Афғонистонда янада кўпроқ ҳарбийлар зарур деб ҳисобласа, буни Оқ уй билан келишиши талаб этилади.
Маълумот учун, ҳозирда Афғонистонда халқаро коалициянинг 13 минг атрофида ҳарбий хизматчиси бўлиб, улардан тахминан 8,4 минги америкаликлардир.