Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 июлдаги қарори билан ахборот ресурслари ишлаб чиқарувчиларининг ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигида иштирок этишига туртки бўладиган янги тартиб белгиланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Давлат органларига истисно тартибида ҳафталик доирасида АКТ соҳасидаги маҳаллий компаниялар — ҳафталик иштирокчилари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди. Шартномалар ахборот тизимлари, ресурслари яратиш бўйича хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқиш, тасарруф қилишни қамраб олади. Ушбу шартномаларни тузиш учун тендер сотувларини ўтказиш талаб этилмайди.
Қарор АКТ бозорини ривожлантиришга қаратилган.
ICTWEEK Uzbekistan ва ҳафталик билан боғлиқ тадбирлар 18–22 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» ҳудудида ўтказилади.