АҚШнинг Жоржия штати пойтахти Атланта яқинидаги Логанвилл шаҳрида полиция эри ва 10 ёшдан кичик бўлган 4 нафар фарзандини ўлдирган Изабелла Мартинесни ҳибсга олди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Яна бир бола омон қолди ва касалхонада оғир ҳолатда ётибди. Юз берган ҳодисани «даҳшатли жиноят» деб атаган полиция вакиллари аёлни бунга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум эканлигини билдирди.
Қўшнилар полиция етиб келгунга қадар аёл ўлдирилган эри ва болалари билан уйда сутка давомида қолиб кетганини таъкидлади. Уларга кўра, ушбу оила Логанвиллга бир ойча аввал Иллинойсдан кўчиб келганди.