450 миллион сўм ва 25 минг доллар маблағни ўзлаштиришда гумонланган фуқаро ўз айбини инкор қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
4 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ёлғон йўллар билан 450 миллион сўм ва 25 минг доллар пулни ўзлаштириб олган фуқаро ҳақида ахборот эълон қилди. Хабарда айтилишича, у парфюмерия молларини етказиб бериш баҳонасида ушбу пулларни ўз чўнтагига урган.
Аммо UzNews ходимлари гумондор Азизов Мирмуҳаммадохун билан боғланганида, у ИИББ сайтида эълон қилинган ахборот исботланмаганини ва унинг ишбилармон сифатидаги мавқеига путур етказишга қаратилганини таъкидлади.
«Расман баёнот бераманки, айбдор эмасман ва ҳар қандай ҳуқуқ-тартибот органи олдида жавоб беришга, айбсизлигимни исботлашга тайёрман», — деди у ўз мурожаатида.
Бундан ташқари, Азизов Мирмуҳаммадохун ўз номини тиклаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга мурожаат қилиш ниятида.