2017 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ.
2017 йилнинг 5 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2605 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 874 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 5 июль куни жами 991 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 534 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 457 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.