Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Обод» ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
2016—2017 йилги мавсумни «Обод» сафида ўтказган ҳужумчи 43 та учрашувда 17 та гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, у ўтган мавсум жамоаси учун 14 та гол уриб, «Обод» тўпурарига айланганди.
Фаолиятини тўхтатган «Обод»га тегишли барча футболчилар эркин агентга айланган бўлиб, улар Олий лига клублари томонидан саралаб олинмоқда. Иккинчи давра Олий лига 15 та клуб билан давом этадими ёки йўқ — аниқ маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)