Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпанияси ўтказилган синов пайтида йўловчилар юкхонага жойлашга уринган энг ғалати нарсалар ҳақида билиб олди. Бу ҳақда The Independent газетаси ёзмоқда.
Жумладан, Нью-Йоркдан Лондонга учаётган бир йўловчи самолётда плёнкага уралган сигир танасини олиб ўтишга уринди. Британия пойтахтидан Йоханнесбургга (ЖАР) учаётган яна бир йўловчи эса юкхонага ванна топширишга уринди.
Деҳлини тарк этаётган бир гуруҳ туристлар юкхонага тўшакнинг бош томонини олиб ўтишга ҳаракат қилди. Ниҳоят, Лас-Вегасдан учиб кетаётган мижоз овқат тўла музлаткичи бор рейсга рўйхатдан ўтиш ниятини билдирди.
Юкхонага олиб киришга уринилган бошқа ғалати нарсалар орасида автомобиль шиналари ва бамперлари, шунингдек, сув тўлдирилган полиэтилен пакетга солинган олтин балиқчалар бор.
Изоҳ (0)