Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду нафақат футбол ўйнаш ва реклама роликларида суратга тушишдан, балки ижтимоий тармоқларга сурат жойлашдан ҳам фойда кўради. Бу ҳақда «Чемпионат» нашри маълумот берди.
Роналдуни Instagram орқали 106 миллион фойдаланувчи кузатиб боради. Футболчининг ўзи ҳар бир эълон қилгани сурати учун 400 минг евролик бўлади. Бу борада португалиялик футболчи учинчи кўрсаткични қайд этиб турибди.
Нозик жинс вакилларидан икки машҳур Криштиану Роналдудан кўпроқ ишлаб топади. Булар Ким Кардашьян ва Селена Гомас.
Кардашьян Instagram’да 100 миллион кузатувчига эга. Шоулар юлдузи, актриса ва фотомоделнинг ҳар бир қўйган сурати унга 500 минг евро фойда келтиради.
112 миллион ўқувчиси бор бўлган қўшиқчи Селена Гомес эса суратлари учун 550 минг евро ишлаб олади.
Изоҳ (0)