5 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Республика байналмилал маданият маркази директори Насриддин Муҳаммадиев оламдан ўтди. 5 июль куни Насриддин Муҳаммадиев узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган.
2. Шимолий Ирландия ярим йилдан бери ҳукуматсиз яшамоқда. Минтақанинг асосий партиялари бирлашган ҳукумат яратиш бўйича келишувга эриша олмаяпти ва музокаралар жараёни кузгача чўзилиши мумкин.
3. Расман: энди ўқувчилар коллеж, лицей ёки 11 йиллик мактабни ўз хоҳишига кўра танлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир қатор касб-ҳунар коллежи ва академик лицейида 9-синф битирувчиларидан ҳужжат қабул қилиш тўхтатилган эди.
4. «Арслон изидан» фильми июль ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Июль ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Арслон изидан» фильмидан кейинги ўринларни Азамат Аҳроровнинг «Қайсаргинам 2», Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Онам билмасин», Акром Шахназаровнинг «Ҳамроҳ» фильмлари банд этган.
5. Ўзбекистон 67,22 млрд ЯИМ билан дунёда 71-ўринда қайд этилди. Ўзбекистон 2016 йил якуни бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича, харид қобилияти тенглигини (purchasing power parity) ҳисобга олганда, дунёда 61-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)