Люксембурглик теннисчи Мэнди Минелла 5 ойлик ҳомиласи бор бўлишига қарамай, катта дубулға таснифига кирувчи Wimbledon мусобақасида иштирок этди.
WTA рейтингида 82-ўринни эгаллаб турган ракетка устаси биринчи босқичда италиялик Франческа Скявонега қарши кураш олиб борди ва ҳар икки сетни ҳам 1:6 ҳисобида бой берди. Шунга қарамай, кортга йиғилган теннис мухлислари Мэнди Минеллани олқишлар билан кузатиб қўйди.
«ISport» нашрининг маълум қилишича, Минелла беллашувдан сўнг бу унинг учун мавсумдаги сўнгги ўйин бўлгани ҳақида айтган. Эндиликда у фарзандини дунёга келтириш ҳаракатида бўлиб, катта спортдан дам олади.
Изоҳ (0)