АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ушбу лавозимдаги вақтининг бешдан бирини ўзига тегишли гольф клубларида ўтказди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 4 июль ҳолатига кўра Трамп ҳокимият тепасида 165 кун бўлди, шундан 49 кунини давлат раҳбари ўзининг хусусий муассасаларида, 35 кунини эса яна ўзига тегишли гольф клубларида ўтказди.
Шу муносабат билан телеканал Трамп сайловолди кампаниясида берган ваъдаларини эслатиб ўтди. Ўшанда ҳали номзод бўлган Трамп ўз вақтини фақат Вашингтонда ўтказишини, дам олиш кунлари бўлмаслигини, гольф ўйнамаслигини айтган эди.
Изоҳ (0)