АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув чоғида Сурия президенти Башар Асаднинг тақдири Россияга боғлиқлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сиёсацҳуносларнинг таъкидлашича, бу билан Тиллерсон Сурия ихтилофини ҳал қилишда биринчи ўринни Россияга берган ва шу билан Вашингтоннинг расмий позициясини ифодалаган.
Бундан ташқари, айтилишича, Оқ Уй ўзининг Суриядаги асосий вазифаси сифатида террорчилик таҳдидини йўқ қилишни кўрмоқда.