Исроил президенти Реувен Ривлин мамлакат собиқ бош вазири, коррупцияда айблаб қамалган Эхуд Ольмертга белгиланган жазо муддатини 16,5 ойга қисқартди. Илгари бу мухлат 27 ойни ташкил қилаётган эди, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакатнинг апелляцион комиссияси собиқ бош вазирнинг муддатидан илгари қамоқдан чиқиш бўйича сўровини қондириб, унинг ташқарига чиқишига имкон берган эди.
Қолган мухлатни 71 ёшли Ольмерт шартли ўтайди.
Изоҳ (0)