Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Вашингтон штатида талаба қуруқ қўл билан тиконли акулани ушлади, деб хабар берди The Seattle Times.

Висконсин-О-Клер университетининг иккинчи босқич талабаси, 19 ёшли Алекс Уинн дўстлари билан қирғоқ бўйида дам олаётганида акулалар тўдасини кўриб қолган. У бандаргоҳдан сувга сакраган ва бир неча сония ичида қўлида балиқ билан чиққан.

Уиннинг таъкидлашича, у ҳеч қачон бу каби акулаларни яқиндан кўрмаган ва бошқа бундай имконият бўлмайди дея сувга сакраган. Ўлжани намойиш қилгач, уни қўйиб юборган. Алекснинг сўзларига кўра, акулага ҳеч қандай шикаст етмаган.

Тиконли акулаларнинг узунлиги одатдан бир метрдан ошмайди. Улар одамларга хавф туғдирмайди, бироқ ўзининг тиконлари ёки сузгичлари билан жароҳат етказиши мумкин. Тиконлари асосидаги темир кучсиз заҳар ишлаб чиқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди