2030 йили Вьетнам пойтахти Ханойда мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланади. Бу қарорни шаҳар кенгашининг 96 аъзосидан 95 нафари ёқлаб чиқди, деб хабар беради South China Morning Post.
Шаҳарда скутерлар, мопедлар ва мотоцикллар кўпайиб кетиши оқибатида тирбандликлар янада кўпайди, экологик аҳвол ёмонлашди. Шу боис шаҳар маъмурияти шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлди.
Муқобил восита сифатида ҳокимият жамоат транспортини ривожлантиришни таклиф қилмоқда.
Маъмуриятнинг мазкур қарори жиддий муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Кимлардир экологик вазиятнинг яхшиланишидан қувонса, яна кимлардир қарордан норози.
Изоҳ (0)