InsiderPro нашри ёзувчи ва машҳур минималист Жошуа Бекернинг ортиқча нарсалардан воз кечишга қарор қилиш орқали нималарни қўлга киритиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини тақдим этади.
Бир неча йил аввал ҳар куни айнан бир хил кийим — тўқ кулранг футболка ва мош ранг шим кия бошладим. Дастлаб буни бир ҳафталик тажриба сифатида синаб кўрмоқчи ва бунга одамлар нима дейишини билмоқчи бўлдим.
Ҳар куни улардан бири ва ниҳоят: «Етар, Жошуа! Нега яна шу кийимдасан?» дейишини кутдим. Балки менга айтишмаса ҳам, ичларида шундай ўйлаши аниқ.
Ижтимоий меъёрлар ва одатлар харидларимизга кучли таъсир кўрсатади. Брендлар ассортиментини доимий янгилаб туриш учун мавсумий кийимлар коллекцияси ва аксессуарларни фаол таклиф қилади. Бугун кирган дўконингиз бир ҳафтадан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетади. Гардеробингиз ҳам айнан шу тарзда ҳар ой, мавсум, йил ўзгариб бориши мумкин.
Замонавий жамиятда қабул қилинган меъёрлар туфайли барча менга бошқача қараётгандек ва муҳокама қилаётгандек туюлди.
Бироқ тажрибамнинг бир ҳафтаси мобайнида ҳеч ким ҳеч қандай фикр билдирмади.
Ва бу жимлик мени озод қилди.
Ҳақиқатда кўпчилик ўз ташқи кўриниши ҳақида шунчалик кўп ўйланадики, сизнинг камчиликларингизни пайқашга вақт топмайди — психологлар «прожектор эффекти» деб атовчи ҳолатга ёрқин мисол.
Бу ижтимоий меъёрларни бузиш орқали сиз мажбурий қарашлардан халос бўласиз.
Агар гардеробингизни тозалаш, универсал кийим танлашга қарор қилган бўлсангиз ёки камроқ кийим кийиш ҳақида ўйлаб, бироқ иккиланаётган бўлсангиз, қуйида тажрибамга эргашиш учун бешта сабаб келтириб ўтаман:
- Қарорлар қабул қилишда енгиллик
- Шахсий қиёфа
- Ортиқча ҳеч нарса
- Сифатга урғу бериш
Янги кийим олиш учун йўл олганингизда, уларни бир неча йилдан кейин шкафингизда тасаввур қилинг. Улар ўшанда ҳам сизга маъқул келадими? Мода кетидан қувиш қийин, бунинг ортидан касодга учраш ҳам мумкин. Бунинг ўрнига бир неча йил хизмат қилиши мумкин бўлган сифатли маҳсулотларга урғу беринг.
- Камроқ кир ювиш ва кўпроқ бўш вақт
Кўпчилик машҳур ва муваффақиятли кишилар шкафида жуда кам нарса сақлайди — бунинг жиддий сабаблари бор. Бу борада энг машҳур шахс Стив Жобс бўлса керак. Тақдимот, конференция ва бошқа тадбирларда у доим қора водолазка, кўк джинси ва айлана кўзойнакларда пайдо бўлар эди. У бир хил кийим кийганлиги учун муваффақиятга эришмаган албатта, бироқ бу орқали жуда банд одамнинг муаммолари биттага камайган.
Бир хил кийимни ҳар куни кийиш орқали сиз учун нима муҳим эканлигини англаб етасиз. Ва бу кийим бўлиб чиқмайди.
Изоҳ (0)