Тошкентда истиқомат қилувчи 1999 йили туғилган бола онасининг таъсири остида ИШИД сафига қўшилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
29 июнь куни МХХ, ИИВ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигидаги «Комплекс» тадбирининг ўтказилиши чоғида 1968 йили туғилган аёл ўзининг 18 яшар ўғлига диний экстремизм ғояларини сингдириб, уни ИШИД террорчи гуруҳи фойдасига ёллагани аниқланди.
Тергов жараёнида аниқланишича, жиҳодчи бўлишни истаган йигит яширин йўллар орқали Ўзбекистонни тарк этиб, Ироққа йўл олган экан. У ерда ўсмир ИШИД таркибига қўшилган. Лагерда унинг онаси ёш экстремистларни террор ғояларига ўргатар эди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 244/2-1 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)