Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Хитой ҳамда Жанубий Кореяга қарши ЖЧ—2018 саралаш ўйинлари олдидан дастур ишлаб чиққан бўлиб, унга кўра жамоа июль ойида хорижда йиғин ўтказиши керак эди.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, йиғин Австрияда ташкил қилинади ва унда асосан Ўзбекистон Олий лигасида тўп сураётган футболчилар иштирок этади. Австриядаги ўқув-машғулотлар 17—23 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
ЎФФ матбуот хизмати бу хабарни расман тасдиқлаганича йўқ. Миллий терма жамоа бунга қадар ҳам Австрияда йиғин ўтказган бўлиб, асосан маҳаллий футболчилар унда иштирок этган, Сурия, Қатар, Эронга қарши расмий учрашувларда эса жамоа асосини деярли бошқа футболчилар ташкил қилганди.
Маълумот учун, Хитойга қарши сафар ўйини 31 август куни бўлиб ўтса, Жанубий Корея термаси Тошкентда 5 сентябрь куни меҳмон бўлади.
Изоҳ (0)