Австрия конституцион суди давлат Адольф Гитлер туғилган уйни мусодара қилиш ҳуқуқига эканлиги юзасидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гап Юқори Австрия федерал еридаги Браунау-Инн шаҳрида жойлашган уй ҳақида кетмоқда — Гитлер ҳаётининг дастлабки уч йилини ўша ерда ўтказган. Узоқ йиллар давомида давлатга уйнинг эгаси — Герлинда Помер уни давлатга сотишдан бош тортиб, юридик кураш олиб борди.
Ҳукумат уй ижараси учун унга ҳар ой 5 минг евро тўлаб борар эди. Уй бекаси эса уйни таъмирлаш ёки сотишга рухсат бермай келганди. Уйдан фойдаланиш масаласида келишувга эришиш борасида кўплаб ҳаракатлар амалга оширилган эди.
Суд ҳукмига кўра, уйнинг мусодара этилиши бу бино неонацистлар зиёратгоҳига айланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Режага мувофиқ, реконструкциядан сўнг бино ногиронларга кўмаклашувчи хайрия ташкилотига тақдим этилади.
Изоҳ (0)