ИШИД террорчи гуруҳи етакчилари АҚШ кўмагида Раккани озод қилиш бўйича операция бошланиши билан ўз сафларидаги рақибларидан қутулиш бўйича чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Раккани тарк этган уч жангарининг рафиқалари берган ахборотга кўра, оддий жангарилари шаҳарда «қўйдай» ўлиб кетиш учун ташлаб кетилмоқда. Раккани озод қилиш операцияси бошланиши билан раҳбарият шаҳарни тарк этди.
Аёллардан бири — Ҳадича ал-Ҳумрининг айтишича, етакчилар оддий жангарилар сафларида исён келиб чиқишидан чўчимоқда, шу боис айни пайтда гуруҳни танқид қилиш хавфли бўлиб қолган.
«ИШИД ҳақида эркин гапириш ёки гуруҳни танқид қилиш мумкин эмас, чунки сени ким эшитаётганини билмайсан», — деди у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)