Қозоғистон байроғи остида рингга чиққан спортчилар орасида Олимпиаданинг илк чемпиони, профессионал бокснинг IBF йўналишидаги биринчи оғир вазнда жаҳоннинг собиқ чемпиони Василий Жиров «Нур-Астана» масжидида ислом динини қабул қилди, деб ёзди «Казинформ».
«Балхаш йўлбарси» лақаби билан мухлислар орасида машҳур бўлган қозоғистонлик бокс афсонаси бу ишга Рамазон ҳайити кунида қўл урди, деб маълумот берди Facebook ижтимоий тармоғидаги «Профи бокс Казахстана» гуруҳи. Бу ҳақда масжидга қарашли «Ҳазрат Султон» сайтида ҳам маълумот тарқатилган.
Instagram тармоғида rustam_abdusalomov ники билан рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ёзиб қолдиришича, ҳайит байрами ўзгача руҳда ўтган. «Ҳаммаси худди одатдагидек эди. Соат 5 да уйғониб, ҳайит намозини адо этиш учун масжидга йўл олдик. Бу сафар менга Вася Жиров ҳамроҳлик қилди ва битта сафда ибодат қилди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи намоз бўлди. Намознинг пойтахтдаги бош масжидда ўқилгани кунни янада файзли қилди», деб ёзган Instagram фойдаланувчиси.
Изоҳ (0)