Сурия ҳукумати АҚШ томонидан илгари сурилган кимёвий ҳужум тайёрлаш ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Бу ҳақда миллий ярашув бўйича давлат вазири Али Ҳайдар баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Илгарироқ АҚШ Сурия ҳукумат кучлари мамлакат ҳудудида кимёвий ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди.
Али Ҳайдар Сурия армияси ҳеч қачон кимёвий қуролдан фойдаланмаганини, бу айбловлар дипломатик урушдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)