Канада почта хизматининг Ванкувер бўлими иши қарға почтачига ҳужум қилгани боис шаҳарнинг шарқий кварталларидан бирига хат етказишни тўхтатди. Бу ҳақда Facebook орқали қушнинг эгаси Шон Бергман хабар берди.
Бергман қарғанинг номидан Facebook’да саҳифа юритади. Унинг ёзишича, икки ой муқаддам рўй берган воқеа оқибатида почта ходими кўплаб майда жароҳатлар олган.
«Қарға почтачига ҳужум қилиб, уни яралади. Бу ҳақда билганимда даҳшатга тушдим. Аммо мен унинг бу феъли уялаш мавсуми билан боғлиқлигини тушунаман», — деб ёзди эркак ижтимоий тармоқда.
«У шунчаки ўз уясини ҳимоя қилмоқда, бу инстинкт», — қўшимча қилди Бергман.
Унинг таъкидлашича, охирги пайтда айримлар Кэнак лақабли қушни ўлдириш билан таҳдид қила бошлаган. Эркак почта хизматини тиклашда ёрдам беришга ҳаракат қилган. У Canada Post вакиллари билан боғланиб, ишчиларни қарғадан ҳимоя қилишини айтган. Аммо, шунга қарамай, почта етказмалари ҳали ҳам кварталга етиб келмаяпти.
Кварталда, Бергмандан ташқари, яна 12 киши яшайди.