АҚШнинг Йель университети археологлари Брюсселдаги Қироллик музейи ходимлари билан биргаликда тошга ўйиб ёзилган энг қадимий Миср иероглифларини аниқлади. Ал-Каб манзилгоҳидан топилган эпиграфиканинг ёши беш йилни ташкил қилади, деб хабар беради «Phys.org».
Миср цивилизациясининг илк босқичига оид монументал ёзувлар одатда ибодатхоналар, жамоат жойлари деворларида, худоларнинг ҳайкалларида ва қабрларда ёзилган. Бу расмлар катта ҳажмда бўлиб, уларда деталларга алоҳида эътибор берилади. Кейинчалик монументал иероглифлар урфдан қолиб, замонавийроқ ва қулайроқ ёзув турлари қўллана бошлаган.
Янги топилган иероглифлар катта ҳажмдалиги ва баландлиги билан диққатни тортади. Улардан айримлари ярим метр баландликка эга. Илгари олимлар икки сантиметр келадиган иероглифларни аниқлай олган эди.
Шунингдек, археологлар кўплаб тасвирлар ичидан филларнинг расмларини топди.
Изоҳ (0)