Исроил армияси артиллерияси Суриянинг ал-Қунайтра вилоятида ҳукумат томонида туриб урушаётган кўнгилли гуруҳлар марраларини ўққа тутди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, зарба Мафразат ал-Жисра туманида «Жулан» батальони марраларига йўналтирилган. Икки кўнгилли ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.
Бунга қадар 25 июнь куни кўнгиллилар ушбу ҳудудларни «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи террорчиларидан тозалаган эди.
Изоҳ (0)