Тошкентнинг Яшнобод туманида ўзини прокуратура ходимлари деб таништириб, бир фуқаронинг 9,6 миллион сўм пулини ўзлаштирган икки фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
29 май куни соат 13:00 да икки номаълум шахс Осипов Константин Станиславовичга тегишли Spark автомобилига ўтирган. Жиноятчилар ўзларини прокуратура органлари ишчилари деб таништириб, уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитган ҳолда 10 миллион сўмга яқин пулини олган.
Воқеа юзасидан Яшнобод туман ИИБ томонидан ЖКнинг 165-моддаси 2-банди бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)