Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Қатарни араб давлатлари томонидан илгари сурилган талаблар масаласида қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Туркия президенти унинг мамлакати Қатарнинг Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн томонидан дипломатик изоляция тўхтатилиши учун бажарилиши талаб қилинадиган 13 шартни бажармаслик қарорини тушуниши ва ҳурмат қилишини таъкидлади.
«Биз бу талабларни халқаро қонунчиликка зид деб ҳисоблаймиз. Бу Қатарнинг суверен ҳақ-ҳуқуқларини бузишдир», — деди Эрдўғон.
Талаблар орасида Қатар ҳудудидаги Туркия ҳарбий базасини ёпиш ҳам бор. Эрдўғоннинг фикрича, бу шарт Туркияга нисбатан ҳурматсизликдир.
Изоҳ (0)