Самарқанд вилояти ҳокимияти ва ишбилармон давралари вакиллари Голландияда бўлиб, аграр соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор келишувларга эришди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси сафари доирасида Голландиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Vitro Plus заводига ташриф чоғида Ўзбекистон вакилларига компания фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Учрашув доирасида кўчат экишга мўлжалланган махсус кабина — ViCabin тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашув якунларига кўра Голландия томонидан ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликда мамлакатда черника нишлари етиштириш лойиҳасининг тайёрланиши юзасидан келишувга эришилди.
Ammerlaan Construction компанияси офисига ташриф чоғида эса Самарқанд вилоятида замонавий иссиқхона мажмуаси қурилиши муҳокама қилинди. Учрашув якунларига кўра мазкур лойиҳанинг реализацияси бўйича баённома имзоланди.