АҚШнинг Starlifter мусиқий гуруҳи шу йил 24 июнь — 2 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
Ушбу гуруҳ етти нафар иқтидорли мусиқачидан ташкил топган бўлиб, улар рок, поп, жаз, кантри услубидаги мусиқани, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади.
29 июнь куни соат 18:30 да Starlifter АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги биносида жамоатчилик учун концерт намойиш этади. 30 июнь куни гуруҳ Hyatt Regency Hotel’да АҚШ Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали қабул маросимда ҳам қатнашади. Ўзбекистондалигида гуруҳ вакиллари ёшлар ва ОАВ билан мулоқот қилади.
Starlifter АҚШ Ҳаво кучлари қўллаб-қувватлайдиган мусиқий гуруҳнинг таркибий қисми ҳисобланади. Иллинойсдаги «Скот» ҳарбий ҳаво базасида қарор топган ушбу гуруҳ бутун дунё бўйлаб концертлар намойиш этиб келмоқда.
Изоҳ (0)