Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

19 июнь, душанба куни Оқ уйнинг инновациялар бўйича раҳбари, президентнинг куёви Жаред Кушнер федерал ҳукумат томонидан техник инновациялардан фойдаланиш ҳақидаги маърузани эълон қилди, деб ёзади Forum Daily.

Фото: Forum Daily

Фото: Forum Daily

Ҳужжатда айтилишича, АҚШ мудофаа департаменти маълумотларни сақлаш учун ҳалигача 8 дюймли эгилувчан дискеталардан фойдаланади, аммо дунёда ушбу технологиядан 80 йиллардаёқ воз кечишган.

1990 йиллар ўрталарига келиб, Америка компаниялари 3,5 дюймли ташувчилар, сўнг CD-ROM’дан фойдаланарди, бугунги кунда кўпчилик компаниялар ҳимояланган серверлар, булутлар ва сиғимдор кўчма ташувчиларни қўллайди.

Кушнернинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати узоқ ўтмишда қолиб кетган. Унинг таъкидлашича, мансабдорлар маълумотларни сақлаш учун ёши 39 дан 56 йилгача бўлган қурилмалардан фойдаланади.

Вазиятни тузатиш учун Кушнер ҳукуматнинг 6100 та маълумотлар маркази ва 1,6 миллионта электрон почта ёзувларини булутли сервисларга ўтказиш бўйича режаларни тайёрлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳукуматнинг миллионлаб доллар маблағини тежаб қолиши, аммо шу билан биргаликда хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар