Жаҳоннинг 74 мамлакатида 3–4 ёшдаги болаларнинг ярми, жами 40 миллиондан ортиқ бола оталарининг эътиборидан мосуво. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг янги ҳисоботида айтилди.
Муаллифларнинг аниқлашича, Беларусда кўрсатилган ёшдаги 32 фоиз, Украинада 29 фоиз, Грузияда 40 фоиз, Қозоғистонда 49 фоиз болалар отасининг эътиборидан четда қолмоқда.
Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 46 фоизга тенг — айнан шу миқдордаги болалар отаси билан ўйнаш имкониятига эга эмас.
«Бу рақамлар оталар болаларининг эрта ёшида уларнинг ривожланишида иштирок этмаслигини кўрсатмоқда», — деди ЮНИСЕФ вакили Лоуренс Ченди.
Изоҳ (0)